АПЕЛЬСИН

4 февраля, 2022

АПЕЛЬСИН, пўртахал – рутадошларнинг цитруслар туркумига мансуб доим яшил дарахт ёки бута. Ватани – Хитой ва Ҳиндихитой. Грузия, Абхазия, Ажария каби мамлакатларда экилади. Меваси ноябр-декабрда пишади; думалоқ, думалоқ-чўзиқ, сарғиш, қизғиш, шифобахш. Таркибида турли витаминлар, кислоталар, қанд ва бошқа фойдали моддалар кўп. Лимонга нисбатан совуққа чидамли. Иссиқсевар.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x