ЎСУВ ДАВРИ, вегетация дав¬ри – ўсимликнинг бир мавсумда ўсиши ва ривожланиши даври. Мева¬ли ўсимликларда, токда бу давр баҳорда куртакларнинг бўртишидан бошланиб, барглар тўкилгунгача (ўсув даври охиригача – кеч кузга¬ча) давом этади. Ў. д. мевали ўсимликлар ва ток турлари, ҳатто навла¬ри бўйича шароитга қараб ҳар хил давом этиши мумкин. Бир йиллик ўсимликларда уруғнинг унишидан унинг пишиб етилишигача бўлган вақт ҳам Ў. д. дейилади.

5 февраля, 2022

ЎСУВ ДАВРИДА СУҒОРИШ, ве¬гетацион суғориш – боғ ва токзорларни ўсув даврида суғориш. Мевали ўсимликлар ва ток тупларининг ўсиши ва ривожланишини жадаллаш¬тириш, ҳосил миқдори ва сифатини ошириш, ўсимликларни қишлаш шароитини яхшилаш, баҳордаги қора совуқлардан зарарланишнинг олдини олиш ва ҳ. к. мақсадида ўтказилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x