ЗАРАРКУНАНДА ВА КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ АГРОТЕХНИКА КУРАШ УСУЛЛАРИ – ток, мевали ва бошқа ўсимликларнинг зараркунанда ва касалликлари, ўсимликларнинг уларга чидамлилигини оширишга қаратилган тадбирлар йиғиндиси. Бунга жой танлаш, зараркунанда ва касалликларга чидамли навлар экиш, вақтида ўғитлаш, суғориш, шакл бериш, буташ, хомток ва бошқа тадбирлар киради.