ФАОЛ ҲАРОРАТЛАР, самарали ҳароратлар — биологик нолдан юкори бўлган ҳароратлар. 10oС ва ундан юқори бўлган ўртача суткали ҳароратлар йиғиндиси Ф. ҳ. ни ташкил этади. Нав танлаш ва уларни жойлаштириш, агротехника тадбирларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.