ғужумларида уруғ бўлмайдиган алоҳида узум навлари гуруҳи. Ҳосили ейилади, қуритилади (майиз тайёрланади), шунингдек, улардан шарбатлар, винолар тайёрлашда ҳам фойдаланилади. Ўзбекистонда ўстириладиган Қора кишмиш, Оқ кишмиш, Кишмиш Хишрау, Перлет, ВИР кишмиши кабилар У. у. н. ҳисобланиб, улар, асосан Ўрта Осиё ре-спубликалари ва Озарбайжонда ҳам кўп экилади.