БОЛЕЗНИ ВИНОГРАДА

5 февраля, 2022

узум касалликлари – токнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосил тугиши ва унинг сифатига жиддий таъсир кўрсатади. Юқумли ва юқумсиз бўлади. Юқумсиз касалли¬кларга ташқи муҳитнинг ўсимликнинг физиологик, биокимёвий, анатомо-морологик холатларига салбий таъсири натижасида содир бўлади ва улар соғлом ўсимликларга юқмайди. Бундай ҳолатларда юқори агротехника усулларидан фойдаланилади, парвариш яхшиланади. Юқумли касалликлар эса, махсус касаллик тарқатувчилар (замбуруғлар, вируслар, бактериялар ва ҳ. к.) таъсири натижасида содир бўлади. Бундай касалликларга оидиум (уншудринг, раға), антрак¬ноз, хлороз, макроспориоз, церкоспороз ва бошқалар киради. Булар¬га қарши турли кимёвий воситалар, биологик усуллар ёрдамида кура¬шилади. Мевали ва резавор мевали ўсимликларда ҳам шунга ўхшаш. Мева-ли ўсимликлар касалликларига сўлиш, чириш (кул ранг чириш, мева чириши ва ҳ. к.), некроз, антракноз, калмараз, доғланиш каби касалли-клар киради

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x