ДЕФОРМАЦИЯ, шаклий ўзгариш – 1) ўсимлик, унинг бирор органи ёки қисмининг турли касалликлар, зараркунанда¬лар ва ҳ. к. таъсирида шаклий ўзгариши; 2) мевали дарахтлар (олма, нок) 1-2 йиллик новдаларининг ҳосил беришини тезлаштириш мақсадида, уларнинг пўстлоғи бирқанча жойидан ёрилгунча эгиш усули.