ДЕГУСТАЦИЯ, чашна – мева, резавор мева, узум ва улардан тайёрланадиган маҳсулотлар сифатини мазасини тотиб, хидлаб кўриб аниқлаш. Мева ва узумлар сифатини Д. қилишда улар¬нинг катта-кичиклиги, шакли, ранги, мазаси ҳамда пишиқлик даража¬си баҳоланади (5 ёки 10 баллик тизимда).