ДЕЙСТВУЮЩЕЕ ВЕЩЕСТВО

5 февраля, 2022

ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДА – асосан маъданли ўғитларнинг ўсимликка озиқ модда сифатида зарур бўлган қисми; махсус кимёвий белгилар, масалан, азот-N, фосфор-Р2 О5, калий – К2 О ва ҳ. к. да кўрсатилади. Оддий ўғитларда битта, му¬раккаб ўғитларда 2-3 та таъсир этувчи моддалар бўлади. Масалан, аммиакли селитрада битта азот-N, аммофосда эса иккита: азот-N ва фосфор-Р2О5 таъсир этувчи модда миқдорини (фоизини) билиб, гекта¬рига қанча ўғит солишни белгилаш мумкин. Бунинг учун таъсир этув¬чи модда миқдори 100 га кўпайтирилиб, ўғитнинг фойиз таркибига бўлинади. Т. э. м. пестицидларга ҳам тааллуқли.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x