ЁВВОЙИ МЕВА¬ЛИ ЎСИМЛИКЛАР, ёввойи ҳолда ўсувчи мевали ўсимликлар — инсон аралашувисиз табиий ҳолда ўсувчи ўсимликлар. Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистонда олма, нок, беҳи, тоғолча, гилос, дўлана, ток, ўрик бодом, писта, жийда, чилон жийда, ёнғоқ, анор, наъматак, маймунжон, зирк ка¬биларнинг ёввойи турлари ўсади. Халқ хўжалигидаги аҳамияти катта. Мевалари витаминларга, биологик фаол моддаларга бой; улар янгилиги¬ча, қуритилган ва қайта ишланган ҳолда истеъмол қилинади. Уларнинг уруғларидан кўчатзорларда уруғкўчат етиштиришда фойдаланилади.