УЗОҚ САҚЛАШ – генетик белги¬лари жиҳатидан яхши сақланиш хусусиятига эга бўлган мевалар учун қўлланилади. Масалан, олма ва нокнинг қишки навлари, беҳи ва хўраки узумнинг кечпишар кузги навлари, баъзи субтропик ўсимликлар (ли¬мон, апельсин, анор ва бошқалар) узоқ сақланадиган меваларга кира¬ди. Бундай мевалар техник пишиқлик даврида терилади, улар ҳар то¬монлама соғлом бўлиши шарт. 4-5 соатдан сўнг мевалар омборхонага олиб борилади, аввалига салқин муҳитда сақланиб, сўнгра махсус та¬раларга жойланиб У. с. учун махсус совуткичларга қўйилади. Узоқ муд¬дат сақлаш учун оптимал ҳарорат олма, нок учун -1-4ºС, узум учун 0-1ºС, лимон учун 4-5ºС, анор учун 1-2ºС; ҳаво намлиги эса 90-95%, лимон, апельсин, анор учун 85-90% бўлиши лозим.