МАЙМУНЖОН – раънодошларга мансуб кўп йиллик бута, тупи 1,5 м гача. Новдалари тиканли. Май ойида гуллайди. Гуллари оқ, қизил, икки жинсли. Меваси қора ёки қизил-қора. Таркибида 8% гача қанд, 1,5% гача кислота бор; асосан ейилади, мураббо қилинади; шифобаҳш. Яшил девор қилишда, манзарали ўсимлик сифатида ҳам ўстирилади.