ГИББЕРЕЛЛИНЛАР — кучли физиологик фаол модда; фитогормон. Оқ кристалсимон порошок. 60 дан ортиқ вакиллари бўлиб, улар оптик хусусиятлари ҳамда физиологик фаол¬лиги билан фарқ қилади (А1, А2, А3 ва ҳ. к.). Энг аҳамиятлиси гибе¬релл кислотаси (ГК – А3) ҳисобланиб, ўсимликнинг ўсиши, ривожла¬нишига яхши таъсир кўрсатади, уларнинг гуллаши ва ҳосил тугиши¬ни тезлаштиради; уруғсиз (партенокарпик) мева ҳосил бўлишига сабаб бўлади, ўсимликнинг вегетатив ва генератив органлари (меваси, уруғи, гули)нинг кимёвий таркибига таъсир кўрсатади. Уруғсиз узум навла¬ри (кишмиш)га ижобий таъсир этиб, ғужумларини 2-2, 5 марта катта¬лаштиради. Функционал урғочи гулли узум навлари (Нимранг, Чарос, Каттақўрғон ва ҳ. к.) гулларининг яхши чангланиб, тўлиқ мева тугиши¬га ёрдам беради. Ҳосил миқдори ва сифати ошади. Г. нинг 50-100 мг/л эритмаси токнинг тўлиқ гуллаган ҳамда ғужумларнинг мошдек бўлган даврида тўпгулга пуркалади ёки тўпгул эритмага ботириб олинади.