ГИБРИДИЗАЦИЯ

5 февраля, 2022

ДУРАГАЙЛАШ — наслий жихатдан ҳар хил ўсимликларни ўзаро Д; чатиштириш. Ўсимликлар селекциясида янги навларни етиштиришнинг асосий ва самарали усули. Табиий Д. ҳамда сунъий Д. бўлади. Табиий Д. табиий шароитларда спонтан (ўз-ўзидан рўй берадиган, яъни дастлаб жуфт организмлар номаълум ёки уларнинг фақат она шакли маълум бўлади) ҳолатда рўй беради. Сунъий Д. эса, ин¬сон томонидан аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда олиб борилиб, янги навлар¬ни яратишнинг самарали ва кенг тарқалган усули ҳисобланади. Бу усул орқали навлар ичида, навлараро, турлар ичида, турлараро ҳамда туркум¬лараро чатиштириш амалга оширилади. Бу усулда авлодга босқичма-босқич энг яхши ирсий белги ва хусусиятлар (жинси, узум бошларининг ва ғужумларининг катталиги, уруғсизлиги, ширадорлиги, ўсиш кучи, тез пишарлиги транспортбоплиги, касаллик ва зараркунандаларга, табиий ноқулай шароитларга чидамлилиги ва ҳ. к.)ни ўтказиш мумкин бўлади. Бу жараён узоқ вақтни (3-4 йилдан 8-10 ва ундан кўп йилни) талаб этади. Мева, резавор мева ва узумнинг кўплаб янги навлари (олманинг Афроси¬ёби, нокнинг Кулола 2, ўрикнинг Кўрсодиқ, шафтолининг Зафар, узум¬нинг Гўзал қора, Мускат узбекистанский, Ризамат, Кишмиш хишрау ва ҳ. к.) Д. йўли билан етиштирилган.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x