ЭКИШ ЧУҚУРЛИГИ – мевали ўсимликлар ва ток кўчатлари, қаламчаларини экиш вақтида амал қилинадиган чуқурлик. Тўғри белгиланган Э. ч. тупроқ остида ўсимлик илдизининг жойлашиши ва ривожланиш характерини белгилайди. Шунинг учун бу тадбир экилган ўсимликнинг яхши тутиши, ўсиши ва ривожлани¬ши, ҳосилдорлиги, узоқ яшашида катта аҳамият касб этади. Мевали боғ ва токзор барпо этишда кўчатлар тупроқ шароитига қраб 35-45 см, , ток қаламчалари 30-35 см. чуқурликда (ер устида 1-2 куртак қолдирган ҳолатда), илдиз бўғизи тупроқдан бироз чуқурроқ жойлашгани маъқул, чунки кейинчалик тупроқнинг чўкиши натижасида у ер сатҳи билан баравар ҳолатга келади ва кўчатларнинг яхши тутиши, нормал ўсиб ри-вожланишини таъминлайди. Иссиқхоналарда ток яшил қаламчалари 1,5-2 см чуқурликда экилади