ТУПРОҚНИ ЧУҚУР ЮМША¬ТИШ – агротехника усулларидан бири; боғ ва токзорлар қатор орала¬ри тупроғини ҳар 2-3 йилда 50-60 см чуқурликда юмшатиш. Плантаж қилинмай экилган, структурасиз, механик таркиби оғир тупроқли ер¬лардаги боғ ва токзорларда махсус чуқур юмшаткичлар (ПРВМ-2, 5А ПРВМ-53 мосламаси билан, ўғит солишда эса, ПРВМ-17 мослама¬си қўлланилади. Шунингдек, ПРВМ-3 ПРВМ-53000 ёки ПРВМ-14000 мосламалари ёҳуд УОМ-50 машинаси) ёрдамида амалга оширилади. Т. ч. ю. , асосан, кузда (ноябр) қилинади. Бир йили тор қаторлар, иккин¬чи йили жуфт қаторлар тупроғи чуқур юмшатилса яхши самара беради. Т. ч. ю. тупроқ зичлигини камайтиради, ғоваклигини оширади, тупроқ аэрацияси ва микробиологик фаолиятини яхшилайди, қияликларда тупроқ ювилишини камайтиради, илдизлар регенерацияси яхшиланиб, илдиз системаси жадал ривожланади, ўсимликнинг кўпроқ яшаши ва маҳсулдорлигига ижобий таъсир кўрсатади.