РИВОЖЛАНИШНИНГ ЙИЛ¬ЛИК ДАВРИ — мевали дарахт ва токда Р. й. д. иккита: ўсув ва тиним даврларидан иборат. Ўсув даври баҳорда ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 10ºС ва ундан юқори бўлганда бошланади. Тиним даври эса, кузда барглар тўкилгандан то баҳорда ўсув даврининг бошланишига¬ча давом этади.