ИЗВЕСТКОВАНИЕ ПОЧВЫ

5 февраля, 2022

ТУПРОҚНИ ОҲАКЛАШ, тупроққа оҳак солиш — тупроқни кимёвий меллиорациялаш усули; нордон (кис¬лоталилик, ишқорий) тупроқ структурасини яхшилаш, унумдорлигини ошириш мақсадида тупроққа оҳак аралаштириш. Шўрхок, қумоқ, чимли-подзол тупроқли ерлар оҳаклашга мойил бўлади. Оҳакланган тупроқда маъданли ва органик ўғитларнинг самарадорлиги ошади. Т. о. да унинг механик таркиби ва кислоталилик даражаси, маданий ўсимликларнинг кислоталиликка нисбатан реакцияси инобатга олинади. Мазкур майдон¬да дуб (эман), акация, наъматакнинг ўсиши тупроқнинг кислотасизли¬гини; йўсин, қирқбўғин ва ҳ. к. нинг ўсиши, йўнғичқанинг ёмон ўсиши тупроқнинг кучли кислоталилигини кўрсатади. Аммо тупроқ кислота¬лилиги кимёвий усул билан аниқ белгиланиши лозим

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x