ИЗВЕСТКОВО-СЕРНЫЙ ОТВАР (ИСО)

5 февраля, 2022

ОҲАК-ОЛТИНГУГУРТ ҚАЙНАТМАСИ – фунгицид ва акарицид таъсирига эга кимёвий пре¬парат. Тўқ сариқ ёки олча рангидаги суюқлик. Мевали ўсимликлар ҳамда токда учрайдиган калмараз, мева чириш, уншудринг, антракноз каби касалликлар ҳамда каналарга қарши қўлланилади. Тайёрланиши ва қўлланилиши: 2 қисм олтингугурт кукуни, 1 қисм сўндирилмаган оҳак ва 10 ҳисса сув қўшиб 1 соатча қайнатилади, сўнг фильтрланиб, унга 40-45 ҳисса сув қўшиб тайёрланади. Қиш, эрта кўкламда 3-5ºли, ўсув даврида 0,5%-1ºли эритмаси пуркалади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x