БОДРЕЗАК, чингиз – шилвирдошларга мансуб бута ёки кичикроқ дарахтча. 125 тури маълум. Барглари йирик, пўстлоғи кул ранг-яшил, нуқталари бор; май-июнда гуллайди. Меваси резавор, қизил, серсув, нордон-аччиқ ёки тахир. Хушманзара ўсимлик сифати¬да ҳам ўстирилади.