ЕЛИМ ОҚИШ, гоммоз – данакли мевалилар (ўрик, шафтоли, олхўри, голос ва ҳ. к.), тут, жийда ва цитрус ўсимликларида учрайдиган касаллик. Камбий қатлами фаолиятининг бузилиши, турли сабаблар (ортиқча нам, совуқ уриши, нотўғри буташ, зараркунандалар таъсири ва ҳ. к.) оқибатида содир бўлади, пўстлоқ ёрилади; шохлар, кейинчалик дарахт қуриб қолиши мумкин. Кураш чо¬ралари: вақтида парвариш қилиш, меъёрида маҳаллий ўғитлар солиш, тупроқни оҳаклаш ва ҳ. к.)