КАНИФОЛ, гарпиус — боғ малҳами тарки¬бидаги модда, сарғиш-қизил ёки тўқ жигар рангдаги қаттиқ, ялтироқ масса. Игнабаргли дарахтларнинг қатронсимон моддаларидан скипи¬дарни ҳайдаб олинади. Қиздирилганда эрийди. Турли музика асбобла¬рига суртиш, лак, боғ малҳами кабиларни тайёрлашда ишлатилади.