КАРЛИКОВЫЕ ПЛОДОВЫЕ ДЕРЕВЬЯ

5 февраля, 2022

ПАКАНА МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР, паст бўйли мевали дарахтлар – пакана (суст ўсувчи) пайвандтагларга уланган (пайвандланган) мевали дарахтлар. 2-3-йили ҳосилга киради. 4-6-йили тўлиқ ҳосил беради. Дусенга уланганла¬ри 25-30 йил, парадизкага уланганлари ундан камроқ яшайди. Дусен¬га уланганлари (ўртача паст бўйлилар) 5х5 м, 5х4 м, 5х3 м, парадизка¬га уланганлари (паст бўйлилар) 5х3 м, 4х3 м, 4х2 м оралиқда экилади. Симбағазга боғлаб ўстириладиган паст бўйлилари қатор оралиғи 2-3 м, туп оралиғи 1,5-2 м қилиб экилади. Паст бўйли пайвандтагларда етиш¬тирилган кўчатлар, асосан, бир ёшлигида ўтқазилади

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x