КАТАРОВКА

5 февраля, 2022

КАТАРОВКА, патак ёки уншудринг илдизни олиб ташлаш–ток асосий илдизларининг ривожланишини кучайтириш мақсадида тупроқнинг устки 15-25 см гача бўлган қатламидаги патак илдизларни олиб ташлаш ёки қирқиш. Бу иш қилинмаса юза илдизлар ривожланиб, ўсимлик совуқдан, намсизликдан зарарланади, ривожла¬нишдан қолади. Баҳорда ток очиш вақтида ток туплари атрофи 15-25 см чуқурликда очилади; шу қатламдаги барча илдизчалар ва бу ердан ўсиб чиққан бачкилар олиб ташланади, кейин тупроқ билан яна кўмиб қўйилади. Май-июн ойларида бу ишни такрорлаш мумкин. Агарда юқори қатламдаги илдизлар кучли ривожланган бўлса, улар бирйўла олиб ташланмай, навбат билан олиб ташланади. Шунда ток тупининг умумий ривожланишига путур етмайди

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x