КЛАССИФИКАЦИЯ КУЛЬТИВИРУЕМЫХ СОРТОВ ВИНОГРА¬ДА

5 февраля, 2022

ЭКИЛАДИГАН УЗУМ НАВЛАРИНИНГ ТАСНИФОТИ — узум навларини турли белгиларига кўра таърифлаш ва гуруҳларга ажра-тиш. Узоқ эволюцион давр мобайнида табиий танлаш натижасида (халқ ва генетик селекция) дунё бўйича узум навларининг минглаб сорти¬менти яратилди. Навларни ва улар синонимларини белгилаш ва улар¬ни тартибга солиш зарурияти пайдо бўлди. Бу борада бир неча аср¬лар давомида кўпгина олимлар иш олиб бордилар. Айниқса, рус оли¬ми А. М. Негруль томонидан (1946 йил) ишлаб чиқилган маданий ток¬нинг эколого-географик таснифоти диққатга сазовордир. У токларни келиб чиқиши, ботаник ҳамда морфолого-анатомик белгилари ва ху-сусиятларига кўра учта: Европа-Осиё, Шарқий Осиё ҳамда Амери¬ка гуруҳларига ажратган. Европа – Осиё гуруҳига мансуб Витис вини¬фера турига оид экиладиган узум навларини учта: Шарқий, Ғарбий Европа ҳамда Шарқий Осиё эклого – географик гуруҳларга бўлган. Ўзбекистонда экиладиган барча маҳаллий навлар шарқий эколого-географик гуруҳга оиддир.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x