КОЛЛОИДЛИ ОЛТИНГУГУРТ – ўсимликхўр кана ва замбуруғ касалликлари (уншудринг ва ҳ. к.)га қарши фунгицид сифатида ишлатиладиган кимёвий препарат. Кулранг¬симон сарғиш рангдаги юқори дисперсли кукун; таркибида 80-97% олтингугурт бўлади. Боғ ва токзорларда 1ºли суспензияси қўлланилади. 1 га. га 12-15 кг сарфланади.