ВЕЕРНЫЕ ФОРМЫ

5 февраля, 2022

ЕЛПИҒИЧСИМОН ШАКЛЛАР – 3 ва ундан кўп занглари (кўп йиллик қўллари) бўлган ва улар сим сўри (шпалера) текислигида жойлашган ток тупларининг шакли. Барча узумчилик зо¬наларида кенг тарқалган. Кичик (калта зангли) елпиғичсимон, кўп занг¬ли елпиғичсимон, катта елпиғичсимон, ярим елпиғичсимон, баланд та¬нали елпиғичсимон, Молдово шпалераси, ярусли елпиғичсимон каби хиллари бор. Кўп зангли елпиғичсимон шакл барча елпиғичсимон шаклларнинг асоси ҳисобланади. Бунда ҳар бир тупда икки томонга ётиқ ҳолда узунлиги 60-140 см. бўлган 4-6 ва ундан ортиқ занг (“қўл”) ва ҳар бир зангда тупнинг ҳажмига қараб 1-3 та мева звеноси шакллан¬тирилади. Бундай шакл беришда ток туплари кўп яшайди, тупдаги кур¬таклар сонини ошириш, вақти–вақти билан тупни ёшартириш, ток¬нинг ёруғлик, иссиқлик, ҳаво, шунингдек, парвариш ишларида меха¬низациядан самарали фойдаланиш, мўл ва сифатли ҳосил етиштириш имконини беради. Танали қилиб шакл бериш ток кўмилмайдиган рай¬онлар учун, танасиз қилиб шакл бериш эса ток кўмиладиган районлар учун тавсия қилинади. Токларга елпиғичсимон кўп зангли шакл бериш усули Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери қўлланилиб келинмоқда.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x