ВЕГЕТАТИВ КЎПАЙИШ, жинссиз кўпайиш, вегетатив кўпайтириш, жинссиз кўпайтириш – ўсимликларни кўпайтириш усулларидан бири. Она ўсимлик қисмидан янги организм пайдо бўлиши. Мевачилик ва токчиликда пайвандлаш, илдиз бачкиси, қаламчаси ҳамда пархишлаш орқали кўпайтирилади.