ВЕТВЛЕНИЕ ШОХЛАНИШ, бутоқланиш – ўсимликнинг ён куртакларидан ўсиш даражаси ҳар хил бўлган шох (новда) лар пайдо қилиш қобилияти. Илдизлар ҳам тана каби шохланади. Катта ёшдаги мевали дарахтлар куртакларининг ўсиши натижасида асосий (скелет) шохлар вужудга келади ва улар дарахтнинг шох-шаббасини ташкил этади. Данак мевали дарахтлар (ўрик, шафтоли, олхўри ва бошқалар) кучли шохланиш қобилиятига эга.