ВИТАМИНЛАР – турли кимёвий хусусиятлар¬га эга бўлган, юқори биологик фаол органик бирикмалар гуруҳи. Ти¬рик организмнинг бутун ҳаёт фаолияти ҳамда моддалар алмашинуви¬нинг нормал кечишида муҳим рол ўйнайди. Организмда у ёки бу хил В. етишмаслиги натижасида турли хасталиклар келиб чиқиши мумкин. В. нинг 30 га яқин хили маълум. Кўпчилик В. ферментлар таркибига киради. В. мева ва узумда кўп. Масалан, смородина, лимон, наъматак, апельсин, мандарин, қулупнай, узумда С витамини, барча мева ва узумда В гуруҳ витаминлари (тиамин-В1, рибофлавин-В2, никотинамид-В5, РР, пиридоксин В6 ва ҳ. к.), чаканда (облепиха), ўрикда А витамини кўп.