НАМ ТЎПЛОВЧИ СУҒОРИШ, қишки суғориш — суғориш усулларидан бири. Тупроқда нам заҳирасини ҳосил қилиш мақсадида берилади. Боғ ва токзорларда кеч кузда, қишда ёки эрта баҳорда ўтказилади. Ўсимликларнинг ўсув даврида намга бўлган талабини камайтириш, уларни қишдан яхши чиқиши мақсадида 1-2 марта ўтказилади. Миқдори 1000-1500 мз га.