МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ – мевали ўсимликларнинг турли органлари ҳисобига ҳаёт кечириб, уларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ҳамда ҳосил сифатига жиддий зарар келтирадиган ҳашаротлар. За¬рари ва гуруҳларга бўлиниши ток зараркунандалариникига ўхшаш. М. д. з. га тоқ ипак қурти, тилла қўнғизлар, дўлана капалаги, олма қурти, май қўнғизи, пўстлоқхўрлар, ғилофли куя, ўсимлик битлари, олма қандаласи ва ҳ. к. киради.