ЕР ҲАЙДАШ, шудгор қилиш – ағдаргичли плуг билан тупроққа ишлов бериш (юмшатиш) нинг асосий усули. Ер ҳайдалганда тупроқ қоришади, ўғит тупроққа чуқур кўмилади, тупроқ структураси ва унумдорлиги яхшиланади, тупроқда қишловчи за¬раркунандалар, бегона ўт уруғлари тупроқ ости қатламига кўмилиб қирилади. Кўпроқ нам тўплаш мақсадида ер, асосан кузда ҳайдалади. Боғ ва токзор ери жой шароитига қараб 20-30 см чуқурликда, махсус боғ плуглари (ПСГ-3-30А ва ҳ. к.), токзор қаторлари эса ПРВН-2, 5, ПРВН-2, 5А плуг-юмшаткичлари билан ҳайдалади. Дарахт танасининг атрофлари илдизни зарарламаслик мақсадида плуг-лущильник би¬лан 10-12 см чуқурликда юмшатилади. Механик таркиби оғир ва ил¬диз системаси тупроқнинг юқори қатламига яқин жойлашадиган ши¬молий зоналарда тупроқ 18-20 см чуқурликда ҳайдалади. Ток туплари кўмиладиган ерларда ток қатор оралари кузда (токни кўмиш вақтида), баҳорда (токни очиш вақтида) ҳайдалади. Кўчат экишдан олдин ер чу¬қур (60-80 см гача) ҳайдалади. Кузда ток туплари кесилиб, улар кўмишга ётқизилгач, токзор қатор оралари сиртига қараб 30-35 см чуқурликда ҳайдалади ва айни вақтда туплар кўмилади. Шўрланган ерларда бу иш ер шўри ювилгандан сўнг бажарилади. Яна қ. Плантаж.