ЗАМОРОЗКИ, утренники

5 февраля, 2022

АЁЗ, шабнам, қора совуқ, эрталабки совуқ — тупроқ ва ҳаво ҳароратининг 0ºС гача ва ундан ҳам пастга ка¬майиши. Адвектив, радиацион ва адвектив-радиацион хиллари бўлади. Адвектив совуқ одатда баҳор бошлари ҳамда кеч кузда совуқ ҳаво тўлқинларининг четдан кириб келиши натижасида вужудга келиб, бир неча кун давом этади. Радиацион совуқ ўсимлик ва тупроқнинг тун¬ги радиацион совуши оқибатида вужудга келиб, унинг даражаси, асо¬сан жойнинг рельефига боғлиқ. Пастқам жойлардаги боғ ва токзорлар бундай совуқдан кўпроқ зарарланади. Бу совуқ туннинг давомийлиги¬га қараб 5-6 соат давом этади. Адвектив-радиацион совуқ юқоридаги қора совуқлар хилларининг биргаликда таъсири натижасида, асосан тун ярми ёки тонгга яқин кузатилиб, 3-4 соат давом этади ва айниқса мевали ўсимликлар ва токнинг яшил новдалари ўсаётган ҳамда гулла-ган даврда анча ҳавфли ҳисобланади. Кураш чоралари: совуққа чидамли навларни танлаш; куртаклари кечроқ уйғонадиган, ўринбосар куртаклари ҳамда бачки новдаларидан ҳосил новдаларни кўпроқ чиқариш қобилиятига эга навлар (Тойифи, Оқ кишмиш, Саперави, Рислинг, Ркацители ва ҳ. к); кузда дарахтларни буташ ва токларни кесиш вақтида бироз кўпроқ новдаларни қолдириш; совуқ хатари сезилганда очилган ток тупларини бекитиш, парваришни яхшилаш; ёмғирлатиб суғориш; аҳлат уюмларини тутатиш ва ҳ. к.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x