ҚУРҒОҚЧИЛИККА ЧИДАМЛИ¬ЛИК– ўсимликларни юқори ҳароратга ва сувсизликка узоқ вақт чидай олиш хусусияти. Айниқса, ўсув даврининг бошларида тупроқда нам етишмаса ўсимлик суст ўсади, физиологик жараёнлар бузилади, ҳосил ва унинг сифати пасаяди, барглари яхши ривожланмайди. Ўсув даври¬нинг иккинчи ярмида тупроқда нам етишмаса, мевалар вақтидан олдин пишиб тўкилади, заҳира озиқ моддалар кам тўпланади; ўсимлик қишга яхши тайёргарлик кўра олмай совуққа чидамлилиги кескин камаяди. Ёш мевали ўсимликлар катта ёшдагиларга нисбатан қурғоқчиликка чи-дамсиз бўлади. Ток, олма, олхўри, нок, ёнғоқ қурғоқчиликка чидамли-рок, гилос, олча, шафтоли, ўрик чидамсизроқ ҳисобланади.