ЗЕЛЁНАЯ ОТВОДКА

5 февраля, 2022

ЯШИЛ ПАРХИШ – токни вегетатив йўл билан кўпайтириш усулларидан бири. Она ўсимликдаги белгилар ва хусусиятларни сақлаб қолиш, пархишнинг тез тутиб кетиши ва ҳосилга киришини таъминлайди. Токзорлардаги қуриб қолган туплар ўрнини тўлдириш, тоза навларни кўпайтириш ва ҳ. к. мақсадида қилинади. Бу¬нинг учун июн-июл ойларида (новдалар узунлиги керакли даражага етган ва уларнинг асоси пиша бошлаган вақт) қуриган ток ўрнида 40-50 см. ва она туп асосига қараб 25-30 см. чуқурликда чуқур қазилади ва она тупдаги пархиш учун тайёрланган новда ётқизилиб кўмилади ҳамда пархишнинг учи ердан чиқарилиб қозиққа боғлаб қўйилади. Бир йилдан сўнг пархиш она тупдан ажратилади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x