ОЛМА ЯШИЛ БИТИ – шира, тенг қанотлилар оиласига мансуб ҳашарот; асосан олманинг зараркунанда-си; нок, беҳи, дўлана кабилар ҳам зарарланиши мумкин. Танаси 2 мм узунликда, яшил, сарғиш-яшил. Очилаётган куртаклар, гул ғунчалари, ёш баргларни зарарлайди, уларнинг шираси билан озиқланади. Ёш барглар буралади, новдалар қийшаяди, бўғим оралари қисқаради, ўсимликнинг ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади. Кураш чо¬ралари: илдиз яқинидан чиққан бачки новдаларни олиб ташлаш; да¬рахтларга куртак ёзилгунча №30 препаратларини, ўсув даврида эса фозалон, фосфамид, карбофос каби эритмаларини пуркаш.