ЯШИЛ ҚАЛАМЧАЛАШ, яшил қаламчаларни экиб кўкартириш – ток кўчатларини жадал етиштириш усулларидан бири. Махсус мослаштирилган иссиқхоналарда май –июн ойларида ток гуллагунга қадар яшил қаламчалар 1-2 кўзли қилиб, эрта¬лаб узоғи билан соат 10 гача тайёрланади. Қаламчаларни олиш ва уларни экишгача бўлган давр бир суткадан ошмаслиги лозим. Қаламчалар новданинг ўрта қисмидан олиниб, барглари ярмигача қисқартирилади. Қаламчалар экиладиган жойнинг 17-20 см қатлами тенг миқдорда со¬линган майда гўнг ва қум аралашмасидан, устки 5 см ли қатлами эса йирик қумдан иборат бўлиши лозим. Қаламчалар қатор оралиғини 20-25 см қатор бўйлаб 8-10 см ва чуқурлигини 2-3 см қилиб эки¬лади. Иссиқхонадаги ҳаво ҳарорати қаламчалар илдиз олгунга қадар ўртача 20-25ºС, намлиги 85-90% бўлиши лозим. Экилиб бир ой ўтгач, ҳар бир метр майдон ҳисобига селитра (8 г), донадор суперфосфат (15 г), калийли ўғит (5-7 г) солинади ва 15-20 кундан сўнг иккинчи марта озиқлантирилади (ўғитлар икки марта кўпроқ солинади ва ҳ. к.).