ЖАРОУСТОЙЧИВОСТЬ РАСТЕНИЙ, жаровыносливость рас¬тений

5 февраля, 2022

–ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ИССИҚҚА ЧИДАМЛИЛИГИ – ўсимликнинг ташқи муҳитнинг юқори ҳароратига чидай олиш қобилияти. Ўсимликларнинг иссиқдан нобуд бўлишининг асосий са¬баби – моддалар алмашинувининг жиддий бузилиши, оқсилнинг пар¬чаланиб заҳарли аммиакнинг тўпланишидир. Сув таъминоти яхши бўлган даврда ҳаво ҳарорати ҳатто 42-45ºС бўлганда ҳам у ўсимликка ҳалокатли таъсир этмайди, балки унинг ҳимояланиш реакцияси, физи-ологик мослашувига ёрдам беради. Мевали ўсимликларнинг иссиққа чидамлилиги ҳар хил. Масалан, шафтоли ва нокнинг иссиққа чидамли-лиги олманикига қараганда юқори, цитрус ўсимликларники эса нокни-кидан юқори. Мевали ўсимликларнинг иссиққа чидамлилигини фос-форли ва калийли ўғитларни кўпроқ солиш, ўсимликка микроэлемент-лар (руҳ ва ҳ. к.) эритмасини пуркаш, ёмғирлатиб суғориш йўллари би-лан ошириш мумкин.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x