Лидер фермер аёллар фаолияти билан танишув

13 апреля, 2023

Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази томонидан амалга оширилаётган “Қишлоқ аёлларини лидер фермер аёллар орқали қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирига жалб этиш ва уларнинг турмуш даражасини яхшилаш” лойиҳаси доисрасида лойиҳа мутахассислари Ойбек Мухаммадиев ва Севара Нуралиева Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги лидер фермер аёллар фаолияти билан танишиш мақсадида ҳамда уларга лойиҳани хамкорликда олиб бориш, лойиҳада қишлоқ аёлларига кўмаклашиш бўйича келишиб олинди.

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан “Норча бобо Норпўлат уғли” фермер хўжалиги рахбари Норқобилова Дилшода “Илғор фермер” кўкрак нишони соҳиби, фермер хўжалигининг 70 гектар ер майдони, йўналиши пахта-ғалла ва боғдорчилик, 20 дан зиёд корамол, 120 нафар ишчиси бор. 6 та қиш.хўжалиги техникаси бор.

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Тохиров Шахзоджон орзуси” фермер хўжалиги рахбари Аралова Виктория, фермер хўжалиги 1998 йилдан буён фаолият юритади. Йўналиши пахта, ғалла ва сабзавот, фермер хўжалигининг биолабараторияси мавжуд бўлиб, ҳудуддаги фермер ва деҳқон хўжаликларига касалликлар ва ширалардан биологик химоя қилувчи фойдали хашоратларни етиштириш билан шуғулланиб келмоқда.

Қашқадарё вилояти Косон туманидан “Барчиной Издошлари” фермер хўжалиги рахбари Аминова Дилдор. Ўсимликларни химоя қилиш бўйича қ.х.ф.н. Қарши давлат университети катта ўқитувчиси бўлиб фаолият юритиб келаётган фермер хўжалиги рахбари худуддаги етакчи лидер фермер аёллардан саналади. 65 гектар ери бор. 15 та чорва моллари, 10 дан зиёд техникалари билан ахолига хизмат қилиб келмоқда.

Қашқадарё вилояти Косон туманидан “Темирхўжа Меҳнатим фахри” фермер хўжалиги рахбари Узоқмуродова Шаходат. Фаолиятига 3 йил бўлганига қарамай фермер хўжалиги лалми ва чўл ҳудуддаги ерини хақиқий қимматбаҳо ерга айлантира олган. Шаходат опа томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйган, ундан ташқари балиқчилик фаолиятини йўлга қўймоқчи, 51 гектар ер, чорва, парранда  ва 4 та дан зиёд қишлоқ хўжалиги техникалари мавжуд.

Сурхондарё вилояти Узун тумани “Х-Акбар” феремр хўжалиги рахбари Хасанова Мухаббат, фермер хўжалиги фаолияти боғдорчилик, асаларичилик. 2000 йил ташкил этилган, 11 гектар ер майдонига эга фермер хўжалигида. Узум, Анор, Хурмо, Олма дарахтлари мавжуд.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Орзу даминзода” фермер хўжалиги рахбари Даминова Мухаббат. 2003 йилда ташкил этилган фермер хўжалиги кўп тармоқли фермер хўжалиги бўлиб, пахта-ғалла, сабзавот, боғдорчилик, асаларичилик, чорва-паррандачилик йўналишлари мавжуд. 129 гектар ер майдони бўлиб, тумандаги етакчи фермер хўжаликларидан саналади.

Фермер хўжалик рахбари Мухаббат опанинг ушбу соҳадаги тажрибаси 38 йилдан зиёд бўлиб, фермер хўжалигини ўзи бошқариб келмоқда.

Сурхондарё вилояти Денов тумани «Исломов Азамат Исаевич» кўп тармоқли фермер хўжалиги рахбари Алибоева Саломат. Фермер хўжалигининг 4.8 гектар ер майдони бўлишига қарамай ғалла, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик йўналишлари мавжуд. 2022 йилда фермер хўжалиги ер майдонига ноёб турдаги “Абужахл” навли уруғини экиб катта даромат олган. Фермер хўжалиги аҳолига балиқ, асал, сут ҳамда тухум махсулотларини етказиб бериб келмоқда.

“Рахматова Ўриной” фермер хўжалиги рахбари Раҳматова Ўрин Жарқўрғон тумани Қум қишлоқ МФЙ ҳудудида фаолият юритиб келмоқда. Фермер хўжалиги 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, 85 гектар ер майдони мавжуд, пахта-ғалла, сабзавот ва бошқа фаолият турлари мавжуд.

Жарқўрғон туманидан “Хайитобод ёшлари” фермер хўжалиги, рахбари Сафарова Раъно. 115 гектар ерга эга фермер хўжалигида пахта-ғалла, сабзавотчилик, пиллачилик ҳамда маиший хизмат фаолият турлари мавжуд.

“Насиба Суюнова” фермер хўжалиги рахбари Суюнова Насиба Садиковна, Сурхондарё вилояти Қумқурғон туманидан. 2016 йил ташкил этилган, ер майдони 52 гектар, фаолият тури пахта-ғалла, паррандачилик. Иш тажрибаси 38 йил бўлган  Суюнова Насиба опа ҳақиқий етакчи фермер аёллардан саналади.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x