Янгиликлар

“Ҳар бир томчи аҳамиятга эга” дастури тажрибасидан. Қишлоқ сув таъминотини бошқариш масалалари

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида  Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган “Зарафшон дарёси ҳавзаси сув ресурсларини интеграл бошқариш ва сувни тежаш” лойиҳаси (СРИБ - Сув ресурсларини интеграл бошқариш лойиҳаси) фаолиятини ёритишда давом этамиз.  Биринчи мақоламизда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги “Канал Ёқа” қишлоғи ва Самарқанд туманидаги “Кулбаи поён”  маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тизимининг йўлга қўйилгани  ҳақида ҳикоя қилган эдик.

Подробнее: “Ҳар бир томчи аҳамиятга эга” дастури тажрибасидан. Қишлоқ сув таъминотини бошқариш масалалари

БОДОМЗОРЛАРНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг 2006 йил 9 январда қабул қилинган "Мевасабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони тармоқни ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Ушбу ҳужжатда халқимиз яратган навларни кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.

Подробнее: БОДОМЗОРЛАРНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК

ЎЗ-ЎЗИНИ БОШҚАРИШНИНГ АДОЛАТЛИ ТИЗИМИ

Иқтисодиётни модернизациялаш ва эркинлаштиришнинг янги босқичида фермерлик ҳаракатини янада қўллаб-қувватлаш, унинг моддийтехника ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, фермерларга янги имтиёзлар ва преференциялар бериш, қишлоқда мулкдорлар синфининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шиддат билан ўзгараётган замон, глобал иқтисодий-молиявий инқироз ва жаҳон бозорида нарх-навонинг ўзгариб туриши фермер хўжаликлари олдига ҳам янги-янги вазифаларни қўймоқда. Фермерларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришни тақозо этмоқда.

Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида фермерлик ҳаракатини ривожлантиришда ўзини ўзи бошқаришнинг демократик тамойилларга таянадиган таъсирчан тизимни ташкил этишга оид муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Фармон асосида "Туркистон" саройида Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 350 нафар фермерлар иштирок этди. Кенгаш ишида Бош вазир Ш. Мирзиёев иштирок этиб, Фармонда кўрсатилганидек, Ўзбекистан фермерлари Кенгаши, ҳудудий ва туманлар фермерлар Кенгашлари фаолиятини ташкил этишда вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳоки мликларнинг масъулияти оширилиб, уларнинг Кенгашга бўлган муносабатларида тубдан ўзгариш яратиш масаласига алоҳида эътиборни қаратган эдилар.

- Ҳурматли Президентимиз томонидан қабул қилинган ушбу Фармоннинг қабул қилинганига уч ойдан ортиқ вақт ўтди. Мазкур Фармон билан фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришга қаратилган қуйи буғиндан Республикагача бўлган мутлақо янги тизим, ўзўзини бошқаришни адолатли тизими, яъни фермерлар Кенгашлари ташкил этилди.

Кенгашларга фермерлик ҳаракатини янги поғонага олиб чиқиш, уларни нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, балки, ижтимоий-сиёсий кучга айлантириш вазифаси юклатилди. Лекин, минг афсуски, олдига катта-катта вазифалар қўйилган ва катта-катта ваколатларга эга булган Кенгашларнинг бугунги фаолияти ва уларга ҳокимликлар томонидан яратилаётган шарт-шароитлар мутлоқо талабга жавоб бермайди.

Фармон қабул қилинганига уч ойдан ошган бўлсада, кўплаб вилоят ва туманлар ҳокимлари масалани моҳиятига тушунмаяптилар, фермерлар Кенгашига олдинги Уюшмага бўлган муносабатни қилмокдалар, уларни ишлаши, фаолият кўрсатиши Фармонда белгиланган вазифаларни бажаришлари учун тўлиқ шароитлар яратиб бериш билан жиддий шуғулланмаяптилар, деди Бош вазир Кенгаш ишининг боришига оид йиғилишлардан бирида. Жумл адан, бир ой олдин вилоят ва туман ҳокимларига фермерлар Кенгашларига алоҳида бино, транспорт, оргтехника, алоқа воситалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш топшириғи берилган эди. Минг афсуски, Бухоро, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилояти ҳокимлари берилган топшириқларни мутлақо ўз ҳолига ташлаб қўйганлар.

Мисол учун, Қоракўл, Қоровулбозор, Деҳқонобод, Нишон, Чироқчи, Гурлан, Қўшкўпир, Зарбдор, Жарқўрғон, Шўрчи, Чортоқ ва бошқа кўплаб туманларда фермерлар Кенгашига атиги биттадан номига хоналар ажратилиб, керакли жиҳозлар умуман йўқлигини ҳеч бир баҳона билан оқлаб бўлмайди.

Фармоннинг мазмунмоҳиятини тўлиқ тушуниб, ушбу масала сиёсий масала эканлигини англаб етган ҳокимлар ўтган вақт давомида Кенгашлар учун барча шароитларни яратиб бериши керак эди.

Бироқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах вилоятларида худудий фермерлар Кенгашларига биронта ҳам автомашиналар ажратилмаган. Туманлар фермерлар Кенгашини автомашиналар билан таъминлаш ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Шунинг учун вилоят ва туман ҳокимлари бир хафта муддатда вилоят ва туманлар фермерлар Кенгашларини бинолар билан таъминлайдилар ва ҳеч қандай ижара ҳақи деган гап бўлиши мумкин эмас.

Бош вазирнинг ушбу кўрсатмаларидан сўнг вилоятларда Кенгашлар ишини жонлантириш юзасидан жадал ишлар бошлаб юборилди ва амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ёзма ахборот бердилар.

Шундан келиб чиқиб, Республика прокуратураси, Ўзбекистон фермерлар Кенгаши раиси билан биргаликда ушбу топшириқларни ва вазифаларни бажарилишин шахсан назоратга олдилар.

Масъулиятни тушунган туманларда Кенгашлар бугунги кунда ишларни бошлаб юбордилар. Жумладан, Олтинкўл, Ромитон, Амударё, Боёвут, Нарпай, Янгиқўрғон, Қуйичирчиқ, Қизилтепа, Сариосиё, Олтиариқ, Қўштепа, Хонқа, Боғот ва бошқа бир катор туманларда Кенгашлар бугунги кунда бинолар, машиналар ва бошқа зарурий воситалар билан таъминланган ва фермер хўжаликларига қишки агротехник тадбирларни бажарилишида амалий ёрдам бермоқдалар.

Йил якуни билан фермерлар фаолиятини таҳлил қилиб, шартнома мажбуриятларини бажармаган фермер хўжаликларига нисбатан тегишли чоралар кўриш, айниқса шартнома шартларини қупол бузган ёки сурункали бажармаётган фермер хўжаликларидан ер майдонларини олиш, улардан олинган ер майдонларини илғор фермер хўжаликларига қўшиб бериш бўйича ўз таклифларини бермоқдалар.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, туманлар ва вилоятлар фермерлар Кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш учун олдимизда кўплаб ишлар қилиниши керак.

Туман фермерлар Кенгашларининг ҳар бирида 9-11 нафардан тажрибали аъзолари бор. Шунинг учун уларни тажрибасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиб келгусида Кенгашлар ўз иш режаларини аниқ ва мақсадли ишларга йўналтиришни белгилаб олмоқдалар.

Б. ИМОМОВА.

 

 

 

БОШ МАҚСАДИМИЗ - КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲОТЛАР

Давлатимиз раҳбарининг нутқида қайд этилдики, глобал иқтисодиётда жиддий муаммолар сақланиб қолаётганига қарамай, ўтган йилда мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор юқори суръатлар биланривожланишда давом этди, бу аҳоли турмуш даражасининг барқарор ўсиши ва мамлакатимизнинг жаҳон бозорларидаги мавқеини янада мустаҳкамланишини таъминлади.

Подробнее: БОШ МАҚСАДИМИЗ - КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲОТЛАР

Партнеры

  "

Теги

Реклама