БОШ МАҚСАДИМИЗ – КЕНГ КЎЛАМЛИ ИСЛОҲОТЛАР

19.04.2013

Давлатимиз раҳбарининг нутқида қайд этилдики, глобал иқтисодиётда жиддий муаммолар сақланиб қолаётганига қарамай, ўтган йилда мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор юқори суръатлар биланривожланишда давом этди, бу аҳоли турмуш даражасининг барқарор ўсиши ва мамлакатимизнинг жаҳон бозорларидаги мавқеини янада мустаҳкамланишини таъминлади.

 

2012 йил якунларига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 7 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 11, 5 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми 13,9 фоизга, хизматлар кўрсатиш ҳажми 14,2 фоизга ўсди.

Мамлакат аграр секторининг деярли барча тармоқларининг динамик ривожланиши таъминланди. Деҳқонларимиз томонидан мўлкўл қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яъни, 3,4 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси, 7,5 миллион тонна дон, 2 миллион тоннадан зиёд картошка, 9 миллион тоннадан кўп сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилди ва йиғиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ўз маърузасида мамлакатимиз аграр секторида эришилган улкан ютуқ ва натижаларга алоҳида тўхталар экан, «Буларнинг барчаси, авваламбор, деҳқонларимиз, фермерларимиз ва механизаторларимиз, қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг ўзини аямасдан қилган фидокорона меҳнати, бой тажрибаси ва ўз ишига бўлган садоқатининг амалий натижасидир. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бу ютуқлар барча ресурс ва имкониятларимизни тўла сафарбар эта олганимизнинг натижасидир.

Бугун мана шу юксак минбардан туриб, барча қишлоқ меҳнаткашларига уларнинг мардлиги ва матонати, мамлакатимизнинг тараққиёти ва равнақига қўшаётган улкан ҳиссаси учун ўзимнинг чуқур ҳурматим ва миннатдорчилигимни билдириш менга катта мамнуният бағишлайди.

Мамлакатимизда, хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, қишлоқ хўжалигини иқтисодий ислоҳ этиш бўйича ўта муҳим чора-тадбирларнинг амалга оширилаётгани, қишлоқда бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш учун ҳуқуқий, ташкилий ҳамда молиявий шартшароитларни туғдириб бериш бундай юксак натижаларни қўлга киритишда муҳим омил бўлмоқда, десам, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда фермер хўжалиги ҳақли равишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг етакчи бўғинига, уни ташкил этишнинг асосий шакпига айланди. Ҳозирги вақтда фермерлик ҳаракати ўз таркибида 66 мингдан зиёд фермер хўжалигини бирлаштирмоқда. Мамлакатимиздаги жами ҳайдаладиган ерларнинг 85 фоиздан ортиғи ҳамда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисми айнан фермерлар ҳиссасига тўғри келмокда.

Кун сайин мустаҳкамланиб, ҳал қилувчи кучга айланиб бораётган фермерлик ҳаракати Ўзбекистонда ўзини тўла оқлади ва бунга ҳеч қандай шўбҳа бўлиши мумкин эмас, десам, ўйлайманки, барчамизнинг умумий фикримизни ифода этган бўламан.

Фермерларимизнинг онгу тафаккурида ўз ери ва ишлаб чиқараётган маҳсулотига нисбатан ҳиссиёти йилдан-йилга тобора мустаҳкамланиб, уларнинг ўз меҳнати натижасидан манфаатдорлиги ошиб бормоқда. Энг асосийси одамларимизнинг онги ва дунёқараши тубдан ўзгармоқда, бебаҳо бойлигимиз бўлган ер ва сув ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш учун масъулият туйғуси кучаймоқда.

Сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар фермер хўжаликлари ваколатларини сезиларли даражада кенгайтирди.

Шу билан бирга, тан олиш керакки, фермерлик ҳаракатининг Фермер хўжаликлари уюшмаси шаклидаги ташкилий тузилмаси қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш ва соҳада ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фермерлар олдида турган вазифаларни ҳал этиш жараёнларига кучли таъсир кўрсата олмади.

Фермерлик ўзининг тарихий илдизларига эга бўлган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асосида Фермер хўжаликлари Уюшмаси Ўзбекистон Фермерлари Кенгашига, вилоят ва туманларда эса фермерлар кенгашларига айлантирилди, энг муҳими, ушбу тузилмаларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари жиддий равишда кенгайтирилди.

Бунунги кунда фермер хўжаликларини ташкил этиш ва қайта ташкил этиш, уларга ер участкаларини узоқ муддатга ижарага бериш, давлат ва хўжалик бошқаруви, жойлардаги давлат ҳокимият органлари билан муносабатлар бўладими, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатадиган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўладими, шунингдек, судларда ишларни кўриб чиқиш бўладими ҳамма ерда фермерларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Бир сўз билан айтганда, фермерлар кенгашлари фермерлик ҳаракатининг ўзаги, йўналтирувчи кучи бўлиши, уни қишлоқни ривожлантириш ва шу аснода қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишда масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қудратли ижтимоийсиёсий кучга айлантириши лозим.», дея фермерларнинг ва Ўзбекистон фермерлари кенгашининг фаолиятига юксак баҳо бердилар.

Шунингдек, йиғилишда 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари ва йўналишларини бажариш бўйича дастурий вазифаларга атрофлича тўхталди. Ҳукумат, вазирлик ва идоралар олдига ҳар бир ҳудуд учун устувор тармоқларни аниқлаш, табиий-хомашё ресурсларидан янада тўлиқроқ фойдаланиш, саноат ишлаб чиқаришини, айниқса, қайта ишлаш тармоқлари, хизмат соҳалари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини тезкор ва мувозанатли ривожлантиришни, худудларни тармоқлар ҳолда комплекс ривожлантиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Жорий йилнинг «Обод турмуш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан белгиланган мақсадлар ва вазифаларга эришиш бўйича дастурий чора-тадбирларни, шу жумладан, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни, аҳолининг иқтисодий ночор қатламларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, аҳолининг, айниқса, қишлоқ аҳолисининг даромадларини, турмуш даражаси ва сифатини изчил ошириш, ижтимоий соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишнинг зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Қўйилган масалаларни муҳокама қилиш якунлари бўйича республика Ҳукумати мажлисида қарор қабул қилинди, унда ижтимоий-иқтисодий равожлантириш дастурининг энг муҳим устувор

вазифаларини амалга оширишни таъминлашга доир амалий чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ўз мухбиримиз.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x