Қорақалпоғистонда “VIS BILLUR” ветеринария ахборот тизимини йўлга қўйиш бӯйича семинар ташкил этилди

16.05.2022

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Нукус шаҳридаги «Нукус Жақсылық шерим» МЧЖ ихтисослаштирилган сўйиш кушхонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария санитария экспертиза лабораториясида янги жорий қилинаётган електрон маълумотлар базаси – “VIS BILLUR” електрон ахборот тизимини йўлга қўйиш ва озиқ-овқат ҳавфсизлигини таминлаш буйича семинар ташкил этилди.

Семинарда, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қӯмита раиси М.Кайпанов, соҳа мутахассислари ва барча туман лаборатория ҳодимлари қатнашиб, улар “VIS BILLUR” електрон ахборот тизими ҳақида маълуматларга эга бӯлишди.

Шунингдек, ветеринария мутахассисларига ушбу ахборот тизимидан фойдаланиш жараёнлари хусусида тўлиқ ахборот берилди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x