ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЯПОНИЯНИНГ JICA ИМТИЁЗЛИ МАБЛАҒЛАРИ ЖАЛБ ЭТИЛАДИ

11.08.2022

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги Бош офиси  ва агентликнинг Ўзбекистон ваколатхонаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Қўмита ва Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Жумладан, Япония ҳалқаро ҳамкорлик агентлигидан “Ўзбекистонда чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳаси учун 200 млн долл. имтиёзли кредит маблағларини жалб этиш бўйича музокаралар олиб борилди. Қўмита вакиллари томонидан  мазкур лойиҳанинг дастлабки концепцияси бўйича маълумотлар берилди.

Япон томони, бугунги кунда бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш  ҳар бир давлат учун устувор вазифа эканлиги, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа мазкур вазифаларни бажарилишида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Музокаралар якунида томонлар ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқишда бажарилиши лозим бўлган кейинги чора-тадбирлани келишиб олишди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x