ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕВРОПАГА ЭКСПОРТИ БЎЙИЧА СЕМИНАР

30.08.2022

Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази (АКИС)да Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда хусусий сектор билан биргаликда (“Triple Point Engineering”) семинар тренинг бўлиб ўтди. “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа давлатларига экспорти” мавзусидаги ушбу тадбирда Латвиянинг “Сертификатлаш ва тест синовларидан ўтказиш маркази” (“СТC”) компанияси директори Антанас Макаревичиус, Европа бозорларига органик маҳсулотларни етказиб берувчи ”Ekofarm” компанияси эксперти Мариус Раила ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи Анвар Джумановлар иштирок этишди. Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, аҳолини соғлом озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек, республикада Organic, ва Global G.A.P халқаро стандартлари талаблари асосида маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш, шу билан бир қаторда, етиштирилган маҳсулотларни Европа бозорларига олиб кирилишини жаддалаштириш каби муҳим йўналишларни ўз ичига олади. Жумладан, халқаро стандартлар талаблари асосида маҳсулотлар етиштираётган субъектлар сонини кўпайтириш орқали республиканинг экспорт салоҳиятини янада ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, экспертлар томонидан халқаро стандартлар талаблари асосида маҳсулотларни етиштириш ва уларни қандай қилиб Европа бозорларига олиб кириш ҳамда сотиш юзасидан кластерлар, кооперация ва фермер хўжаликлари мутахассисларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x