Ўзбекистоннинг индустриал туризмининг оммабоп объекти – агротуризм ривожланишининг кучли драйвери

06.12.2022

Муайян турист учун туристик ресурснинг ўта фаоллиги, яъни унинг жозибадорлиги, туристик маҳсулотни яратишда асосий ташкил этувчиси бўлиб ҳисобланади, экскурсиявий аҳамияти эса ҳам намойиш қилиш объектининг мавжудлиги, ҳам экологик юк билан белгиланади.

Ҳудуд маркетингининг ўзига хослиги шундаки, ҳудуднинг имиджи ва брендларини муваффақиятли шакллантириш учун,  уларнинг ҳар бири шаҳсий мақсад ва манфаатларига эга бўлган кўплаб барча манфаатдор томонларнинг келишилган ҳаракати зарур. Ҳокимият органларининг вазифаси, ушбу манфаатларни келишиш учун асос (платформа) яратадиган ва келишилган стратегия доирасида уларнинг ресурсларини бир жойга тўплаш имконини берувчи механизмларни яратишдан иборатдир.

Худудни олдинга юритишнинг муҳим йўналишларидан бири туризмни самарали ривожлантириш ҳисобланади. Бундай олдинга юритиш минтақавий ривожланишнинг умумий стратегиясининг ажралмас қисми бўлиши ва минтақанинг маркетинг концепциясига мос келиши керак. Индустриал ва аграр туризмни ривожлантириш минтақаларнинг ривожланишнинг умумий концепциясига мантиқан тўғри келади, чунки айнан юқорида келтириб ўтилган туризм турлари асосий стейкхолдерларнинг манфаатларига жавоб беради.[1]

Индустриал туризм – бу туристик фаолликнинг барча турларини бирлаштирадиган кўп қиррали ҳодиса бўлиб, унинг объекти ҳам фаолият юритувчи саноат корхоналари, ҳам саноат мероси объектлари ҳисобланади. Ушбу контекстда индустриал туризми ишбилармонлик, аграр, экологик, гастрономик, ҳунармандчилик, билим олиш (таълим) каби туризм турлари билан кесишади ва/ёки бир-бирини тўлдириши мумкин.

Минтақанинг аграр туризмда ихтисослашган сайёҳлик дестинацияси сифатида илгари суришнинг муҳим омили бўлиб – соябон брендлар, минтақавий туристик кластерлари ва тармоқ лойиҳаларини шакллантириш имконини берувчи маркетинг стратегияси ҳисобланади.

Маҳаллий ҳудудларнинг туристик имкониятларини тадқиқот қилишга замонавий концептуал ёндашувларнинг кўламини ўрганиб чиқиб, R.Butler ва T. Hinch ларнинг маҳаллий туристик тизимларининг концепциясини қайд этмаслик мумкин эмас[2].

Икки йўналишда тадқиқот қилинаётган минтақалар моделлари: туристик оқимларни юзага келтирадиган ва айни дестинациянинг ўзи қимматли ҳисобланади. Концепция доирасида туристик оқимининг, ахборотнинг, молиявий ресурслар ва бошқаларнинг ўлчами билан ифодаланадиган кросс-маданиятлараро алоқалар ўрганилади (2-расм). Айнан туристик бозорнинг иштирокчилари (туристик корхоналаридан тортиб то туризм соҳасидаги давлат томонидан тартибга солинадиган органларгача), иқтисодий, ижтимоий ва жисмоний муҳитлар ўртасидаги кросс-маданиятли ўзаро муносабатлар,  R.Butler ва T. Hinch фикрича маҳаллий туристик тизимларни шакллантириш ва уларни олдинга юритиш йўналишларини белгилайди.

Тошкент вилоятининг Паркент туманида туризмнинг индустриал (саноат) ва аграр йўналишлардаги салоҳиятидан фойдаланишнинг муваффақиятли синергияси яққол намоён бўлмоқда. Сайёҳлар орасида юқори ларажада оммабопликка эга бўлган индустриал мероснинг ноёб объекти («Физика-Қуёш» ИИЧБ), аграр туризмининг қизиқарли локациялари атрофида жойлашган. Ва бу мисол анча яқинроқ ўрганишга лойиқдир.

Биринчидан, ички туризмни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва уни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, индустриал ва маданий мерос объектларини янги ва мавжуд бўлган туристик йўналишларга жалб этиш учун, мамлакат ва минтақавий даражаларда янги туристик дестинацияларни шакллантириш учун қулай замин яратилмоқда.

Иккинчидан, ҳудуд имиджи генетик жиҳатдан маданий мерос ва саноат салоҳияти билан тақозоланадиган минтақаларнинг маҳаллий ўзига хослигини аниқлашга ва шакллантиришга маҳаллий ҳамжамиятларни ва ҳокимият органларининг қизиқиши ортиб бормоқда.

Учинчидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари олдидаги энг муҳим вазифа, иқтисодиётни диверсификация қилиш йўлларини излаш ҳисобланиб, улардан бири ноёб индустриал ва маданий мерос асосида, шунингдек, мавжуд бўлган саноат корхоналари ва илмий объектлар негизида янги туристик дестинацияларни ривожлантириш бўлиши мумкин.

Тўртинчидан, амалдаги саноат корхоналари ва аграр хўжаликлари, салоҳиятли ташриф буюрувчилар ва маҳсулот истеъмолчилари учун эшикларини очиб, ўз маркетинг стратегияларини кенгайтирмоқдалар.

Паркент туманида агро ва экотуризм муваффақиятининг омиллари

Ўзбекистонда табиатда дам олиш анъанавий тарзда Чимён билан боғланади. Чимён – Ўзбекистон аҳолиси ва бизнинг мамлакатимиз меҳмонлари учун энг оммабоп дам олиш маскани ҳисобланади. Бироқ, Чимён – Тошкент атрофидаги ягона тоғ курорти эмас. Паркент туманидаги аграр ҳудудлари доимо ички ва хорижий сайёҳларнинг эътиборини тортган. Баҳорда бу ерда селфи ихлосмандлари ва Инстаграм фойдаланувчилари учун «магнит» ҳисобланадиган лолақизғолдоқ майдонлари қизил тусга киради. Кузда узум йиғим-терими ва анъанавий от спорти мусобақалари – кўпкарини кўриш мумкин. Қиш даврида эса, ҳатто энг иссиқ йилларда ҳам, Чотқол тизмасининг жанубий шохлари дараларида қор қоплами ярим метргача ва ундан ҳам кўпроқ тўпланади.

Паркент туманида ўзига хос кўриниши ва кундалик ҳаёти билан ажралиб турадиган кўплаб сўлим тоғ қишлоқлари мавжуд. Қишлоқ сўзининг ўзи умумтуркий киш — қиш сўзидан келиб чиққан бўлиб, ва том маънода қишлаш, чўпонларнинг қишки дам оладиган ва уларнинг подаларини турадиган жойи маъносини билдиради. Паркент тумани – чинакам мевали жаннатдир ва Тошкент аҳолисининг севимли дам олиш маскани бўлиб, унгача машинада бир соат ичида етиб бориш мумкин. Бу минтақа “бир қадам масофада”, Ўзбекистон пойтахтидан атиги 50-60 км узоқликда жойлашган.

Табиатда дам олиш учун энг оммабоп жой бўлиб, Сўқоқ қишлоғи атрофи ҳисобланади. Минглаб одамлар бу ерга машҳур бўлган Сўқоқ гастрономик брендлари бўлган “Кўк сомса ва “Мадор сомса”, шунингдек, “Сўқоқ кабоби” лардан баҳраманд бўлиш мақсадида келишади. Баҳорда минглаб одамлар лолақизғалдоқларнинг чексиз гуллайдиган далаларига завқ олиш учун бу ерга келишади, болалар атрофдаги тепаликлардан варраклар учиришади. Туманнинг яна бир диққатни тортадиган сазовор нуқтаси бўлиб – сирли карст коваси (йирик «чашма» сув манбаи) ҳисобланиб, унга йўл Тошкент вилоятидаги ягона сояли қарағайзоридан ўтади.

Тошкентда «Сўқоқ кабоби» ўзига хос кулинарли бренд бўлиб юритилади. Бу баёнот маҳаллий қўйларнинг юзлаб ўсимлик турларини, шу жумладан дориворларини истеъмол қилиши билан изоҳланади, демак уларнинг гўшти жуда юмшоқ, мазаси ёқимли ва ҳатто шифобахш эканлигини англатади. Тошкентлик автомобил ихлосмандларида қувноқ компания билан Сўқоқга кабобга бориш модаси мавжуд. Ҳақиқатан ҳам тоза тоғ ҳавосида сайр қилиш, Бегизшоҳ ва Шохқўрғоннинг қояли чўққиларининг таъсирчан муҳитида кўплаб таассуротларни тортиқ қилади ва мегаполисдаги ҳаётдан қаттиқ ҳаяжонни олади.

Яна бир оммабоп жой – Кумишконни эътибордан четга чиқариб бўлмайди. Бу ерда хушманзара тоғ ландшафтларидан баҳраманд бўлиб, ноёб Гелиокомплексга (ҳавола), асл бўлган Ҳазрати Али Бува масжидига ташриф буюриб, санаторийлар, пансионатлар, меҳмонхоналарда дам олишади. Бу ердан сайёҳлар Ақсақота ва Нурекота дарёлари водийсини ўтиб, Сюренат чўққиларига (2042 м), туманнинг гўзал икки бошли ҳукмрон чўққиси – Қизилнурга (3289 м) чиқишлари мумкин.

Заркент қишлоғи яқинида даралардан бирида бир неча ғор яширинган. Улардан энг йириги (Заркент) 102 метр чуқурликка боради ва оқим оқиб ўтадиган тошли-катта бўлакли тўсиқ билан тугайди. Балки, бу сой ер остидан 5 км дан ортиқ масофани босиб ўтиб, муқаддас Заркент ота булоғида ер юзасига чиққан бўлиши мумкин.

Невич қишлоғи яқинидаги Бошқизилсой дарёсидаги хушманзара каньон сайёҳлар орасида жуда оммабопдир.

Паркент туманининг асосий бойлиги – унинг Чотқол тизмаси этакларида 3 минг гектардан ортиқ майдонда барпо этилган узумзорларидир. Идеал иқлим шароитлари – қуёшнинг кўплиги, унумдор тупроқ, бу баландликда ҳосил бўладиган шамол оқимлари бу ҳудудда нафис узумдан мўл ҳосил етиштириш имконини беради.

Ноёб табиат шароитлари бу ерда нафақат дастурхон узум навларини (қора оқ Кишмиш, Хусайни, Ризамат, Тоифи), балки шароб навларини ҳам етиштириш имконини беради. Фермерлар узумнинг Каберне савиньон, Пино нуар, Мускат, Саперави, Рислинг, Сояки, Кульджа каби навларини маданиятлаштиришади. Сайёҳлар шаробларни тайёрлаш жараёнини томоша қилишлари ва уларни татиб кўришлари мумкин. Бугунги кунда кўплаб вино хўжаликлари ўз ҳудудларида бир кунлик вино турларини ва шаробни татиб кўриш экскурсияларини ўтказмоқдалар.

Паркент туманида агротуризмни ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжуд бўлиб, ҳозирги пайтда ундан етарлича фойдаланилмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Паркент туманида туризм соҳасидаги муаммо ва камчиликларни ўрганилди.

Ўзбекистон Президенти 2017-йил 22-июл куни Тошкент вилояти, жумладан, Паркент тумани туризмни ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга эканлигини, бунинг учун дам олувчилар ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, инсонлар қалбида туризм соҳасида оилавий тадбиркорлик кўникмалари шакллантириш зарурлигини таъкидлади [3].

2022-йил октабр ойи охирида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги масъул шахслар Тошкент вилоятининг Паркент туманига ташриф буюрдилар ва туманнинг туризм салоҳияти билан танишдилар [4].

Дастлабки манзил Кумишкон қишлоғи бўлди. Вазир меҳмон уйлари эгалари билан учрашув ўтказиб ва янги ғоялар асосида қулайликлар яратиш, меҳмонлар сонини кўпайтириш бўйича таклифлар киритди.

Заркент қишлоғидаги вино уйи фаолияти билан танишган вазир виночиликни ривожлантириш, узум ва вино фестивалларини ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, вино туризмини ривожлантириш учун тегишли чора-тадбирлар қабул қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Ташриф давомида расмий шахслар Паркентдаги Сўқоқ қишлоғида қадимий ва замонавийликни уйғунлаштирадиган этно қишлоқ барпо этиш бўйича узоқ муддатли режалар билан танишдилар. Шунингдек, Бўстон қишлоғининг туристик салоҳияти ўрганилди.

“Zamona Ra’no” санаторийсини кўздан кечирган вазир қўшимча қулайликлар яратиш орқали тиббиёт туризмини ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. Маълумот учун, айни дамда санаторийга келаётган сайёҳлар нафақат табиий ўсимликларнинг шифобахш дамламалари ёрдамида даволанмоқдалар, балки ортиқча вазн муаммоларидан ҳам халос бўлмоқдалар.

Қуёш фаоллиги Паркент туманининг сайёҳлари учун жозибадорликни оширади

Аграр туризми ижтимоий терапия воситаси бўлиши мумкин, у архаик шаклларга йиғилмаслиги керак, уни ривожлантириш учун ҳам технологиялар, ҳам инфратузилма керак бўлади. Агротуризм, қишлоқда янги постиндустриал иқтисодиётни яратишни ҳам кўзда тутади. Бу тегишли ривожланиш сиёсатини талаб қилади. Қишлоқ ҳудудлари ўз атрофларида турли фаолликдаги тармоқ кластерларига киритилган ёки уларнинг шакллантирилаётганлари энг катта салоҳиятга эга.

Агар қандайдир бир географик нуқтада кучли «мушт» омиллари тўпланган бўлса – жозибадор ландшафтлар, экология, қулай транспорт ва ахборот инфратузилмаси, муҳим тарихий ўтмиш ва тарихий обидалар, қизиқарли маҳаллий ташаббуслар, индустриал туризмининг ноёб объекти, фаол маҳаллий аҳоли – бу энг истиқболли ҳудуд ҳисобланади.

Туризм минтақада маданият ва саноат ривожланишининг кўзгусидир. Агар қуёш кўзгуларда акс этиб улкан концентраторга йўналтирилган бўлса, унда гап Ўзбекистондаги индустриал туризмнинг энг оммабоп объекти – “Қуёш физикаси” ИИЧБ ҳақида кетмоқда.

Паркент туманининг эгри-бугри йўллари бўйича айланиб юриб, узоқдан тоғда ёрқин, сарғиш қанотли, қуёш нурларини ушлайдиган гўзал “капалак”ни кўриш мумкин. Улкан оптик-механик иншоот 1050 метр баландликда жойлашган ва дунёда деярли ўхшаши йўқ.

Ўзбекистонлик журналистлар, блогерлар ва онлайн-медиа муҳаррирлари учун октябр ойи охирида бўлиб ўтган “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ёритиш” мавзусидаги тренинг доирасида ноёб илмий объект билан яқиндан танишдим. Тадбир Time Out Tashkent компанияси томонидан ташкил этилди.

Бу жойнинг расмий номи – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ИИЧБ “Қуёш физикаси” Материалшунослик институти. Бундай иншоотлар дунёда фақат иккита, бири Францияда, иккинчиси Ўзбекистонда. Институт гелиостат майдонидан иборат бўлиб, қуёш нурлари ўрнатилган 12090 та кўзгуга тушиб ва тўпланиб, ботиқ ойнанинг – концентраторнинг юзасига харакат қилади. Ойна концентратори – «Қуёш» объектининг асоси – оғирлиги 200 000 тонна бўлган массив металл конструкциядан иборат. Катта кўзгу концентратори қарама-қарши жойлашган гелиостатлардан ва технологик минорадан, қуввати бир мегаватт бўлган қуёш энергиясининг концентрланган оқими йўналтирилган махсус ойна орқали нурлар оқимини қабул қилади.

Гелиомажмуанинг бевосита йўналтирилганлиги – ўта юқори ҳароратларда ўтга чидамли материалларнинг хулқини ўрганиш, шунингдек, авиакосмик саноати учун ўта тоза иссиқликка чидамли материалларни олишдир.

Шу билан бирга, “Қуёш физикаси” ИИЧБ да метеорологик тадқиқотлар, қуёш энергиясида ишлайдиган турли хил маиший ва саноат иситгичларининг муҳандислик ишланмалари олиб борилмоқда.

Бироқ, бу ноёб саноат объекти бизни унинг сайёҳлик салоҳиятини ўрганиш позициясидан, яқин жойлашган атрофларга оммабоплик мультипликатори сифатида жалб қилди.

Бугун биз бемалол айта оламизки, ноёб илмий объект Ўзбекистон Республикасида индустриал туризмнинг сегментида энг оммабоп ҳисобланади. Ҳар куни “Қуёш институти”га Ўзбекистон аҳолиси ҳам, узоқ ва яқин хорижлик сайёҳлар ҳам экскурсиялар билан ташриф буюришади. Ташриф буюрувчилар ушбу бинони “фантастика олами” дан кўришга ва суратга олишга интилишади, уларнинг ижтимоий тармоқлар ва видеосервислар орқали эфирга узатилаётган таассуротлари эса, янги хоҳловчиларни жалб қилишга ёрдам бермоқда. “Қуёш физикаси” ИИЧБ си вакилларининг ҳисоб-китобларига кўра, ойига ташриф буюрувчилар сони 10 минг кишига етмоқда.

Йил сайин хоҳловчилар сони ортиб бораётгани қувонарли. Бу шуни англатадики, илмий объектнинг туристик диққатга сазоворлиги яқин атрофда жойлашган ҳудудлар учун истиқболли имкониятлар яратади. Бундай муайян ҳолда, булар қишлоқ хўжалиги ерлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва экотуризм объектларидир. Ва оммабоплик манфаатдорлари Паркент туманида кўплаб етарли бўлган агротуризм объектлари бўлиши мумкин ва бўлиши керак ва бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги оммабоплаштириш ишлари билан фаол шуғулланиб келмоқда.

Бироқ, кросс-маркетинг воситалари етарли даражада қўлланилмаяпти. Ҳеч қаерда, на йўлларда, на “Қуёш физикаси” ИИЧБ ҳудудида биз яқин атрофда жойлашган агротуризм объектларининг рекламаларини кўрмадик. Биринчи босқичда етарлича баннерлар ва буклетлар билан тўлдирилган устунлар етарли бўлади. Идеал ҳолатда, Паркент туманидаги қизиқарли туристик объектлар тўғрисидаги маълумот билан инфокиоскани жойлаштириш керак. Яқин атрофда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини (доривор чойлар, сут маҳсулотлари, узум маҳсулотлари ва турли сувенирлар) сотадиган савдо нуқтаси йўқ. Айтиш лозимки, бу қўшимча даромадни таъминлайди ва аҳоли бандлигини оширади. Ҳар томонлама тарғибот минтақавий ривожланишнинг умумий стратегиясини шакллантиришга ва минтақани жозибадор туристик дестинация сифатида, маркетинг концепциясига мос келишига кўмак беради.

Rабулжан Адилов – Agroturizm.uz сайтининг бош муҳаррири, “Agroinnovatsiya” жамғармаси Жамоат бирлашмаси ижроия директори

Мурод Насиров  – Agronews.uz сайтининг бош муҳаррири

 

[1] Стейкхолдер (stakeholder) ёки рол — ҳаракатлари, ҳулқи ёки қарорлари тизимнинг муваффақиятига таъсир қилиши мумкин бўлган инсонни, шахслар гуруҳини ёки алоҳида ташкилотларни тавсифловчи тушунча.

[2] Butler R., Hinch T. Tourism and Indigenous Peoples: Issues and Implications. – London: Butterworth-Heinemann, 2007. – 400 p.

[3] https://www.gov.uz/ru/news/view/11442

[4] https://uzbektourism.uz/ru/news/view?id=2471

0
Would love your thoughts, please comment.x
()
x