Ўсимликшунослик

СИЛОС ТАЙЁРЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ

УДК 636.2.28.036.636. СИЛОС ТАЙЁРЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ Рузиев Р.И- қ.х.ф.н., Юлдошев Д. Қ. қ.х. ф.н., К.И.Хидиров., Б.Мухторов Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти Мақолада силос ва сенаж тайёрлашнинг унум қабул қилинган технология усуллари, силос ва сенаж тайёрлаш қўлланиладиган ўсимлик озуқалари, тайёр озуқаларнинг сифатиини аниқлашда ГОСТлар талаблари, силос-сенаж тайёрлаш ва сақлашда озуқаларнинг тўйимли моддаларининг йўқотилиши ва қолиш миқдолари келтирилган Annotation The article describes the accepted technological methods of silage and haylage production, plant feed used in silage and haylage preparation, GOST requirements for determining the quality of finished feed, loss and retention of nutrients in silage and haylage preparation and storage Аннотация В статье описаны принятые технологические методы производства силоса и сенажа, кормов для растений, используемых при подготовке силоса и сенажа, требования ГОСТ для определения качества готового корма, потери и удержания питательных веществ при подготовке и хранении силоса и сенажа. Калит сўзлар: намлигига, Бактосил, температура, ГОСТ 23638-79 стандартда, силос ва сенаж Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари рационининг қишги даврдагисининг асосий қисмини ширали озуқалар силос ва сенаж ташкил этади. Силос озуқаси турли (маккажўхори, оралиқ экинлари, кунгабоқар ва бошқа турдаги таркибида қанд моддаси силос тайёрлаш жароёнига етарли4и бўлган) ўсимликлардан тайёрланади. Тайёрланадиган силоснинг кам хажмлари учун кичкина ўралар ҳам ишлатилади. Бу ўралар қаттиқ, тепалик ер ости сувлари паст жойлашган ерларда ташкил этилади. Тупроқ ер энг яхши ҳисобланади. Ҳар йиллик силос босишдан аввал ўраларнинг деворлари, суюқ лой билан шуваланади, ёки ғиштлар уриб чиқилади ёки бетон билан қопланиб, силос босиш учун дезинфекция қилиб тайёрланади. Амалда 100, 250, 500, 750, 1000 тоннага мўлжалланган силос ва сенаж траншеяларни қуриш лойиҳаси мавжуд. Силосланаётган массани майдалаш унинг босиш давридаги намлигига боғлиқ. 65% ва ундан кам намликдаги ўтлар 2-3 см, 70-75 % дагилар -4-5 см, 80 % даги 8-10 см узунликда кесилади. Юқори намликдаги кичик бўйли турли ўтларни майдаламасдан силослаш маъқул. Майдалашга доир тавсияларга риоя қилиш, ўтларнинг тўйимли моддаларини кам йўқотиш орқали юқори сифатли силос олишнинг гаровидир. Силосланаётган массада қанд миқдори етишмаган ҳолларда бу массага озуқа патокасининг 1:3 нисбатдаги сувли эритмасини силосланаётган массанинг 2 % да, бошоқлиларнинг ўт унини ёки илдизмевалиларнинг майдаланганларини силосланаётган массанинг 2 % да, шунингдек силосни консерваловчи ( чумоли, бензой кислоталари, пиросульфит ва биосульфат натрийни) воситаларни ва махсус нордон сут бактериялари ачитқилари, “Бактосил” биоконсерванти қўшилади. Бу консервант озуқанинг тўйимлилигини 20-30 % кўпайтиради, Бактосил ачитқисининг 10 дан ортиқ штамплари мавжуд. Силосланаётган озуқаларнинг намлиги 80 % дан юқори бўлса, уларнинг соки билан чиқиши кетиши сабабли кимёвий консервантлар қўлланмайди. Кимёвий консервантлар ва ачитқилар кўпроқ дуккакли ўсимликлар силосланганда қўлланилади. Кўк ўтларнинг силослашнинг муҳим технологик жараёни бўлиб силос босиш жойларига уни тезгина босиш ва яхшилаб ҳаво кирмайдиган қилиб ёпишдир. Йирик ҳажмдаги иншоотларга силос босиш жараёни 3-4 кунда, яхшилаб босилган ҳолатда, амалга оширилиши лозим, кичик (ҳажми 500 тн.гача) иншоотларга силос босиш муддати 2 кундан ошиши керак эмас. Силосланаётган массани қаттиқ зичлаш мажбурий ҳисобланади, силосланаётган массанинг намлиги 80-85 % ёки ундан ортиқ бўлса қаттиқ зичлаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу ҳолатда ўсимлик шира билан бирга тўйимли моддалар ўсимлик танасидан чиқиб кетади ва силоснинг сифати камаяди. Силосланаётган массани ҳаводан тўлиқ сақлаш унинг сифати бузилишини, унда ҳаволи (аероб кислородли) шароитларда ҳолатлардаги нордон ёғли ачишларни олдини олади ва тўйимли моддаларни сақланишини таъминлайди. Шу сабабли, агарда силосланаётган масса оғир трактор билан яхши зичланса, силос иншооти тўлган захотиёқ ёпилади. Силос массасини ёпишни 3 кунга кечиктириш ундаги Бактосил 10 %га устки қатламини хаво билан бузилишидан камаяди. Ёпилмаган силосда тўйимли моддаларнинг йўқотиш 40% ва ундан кўп бўлиши мумкин. Силос тайёрлаш ва сақлаш жойини ёпиш ишлари, унинг четидан шамол эсиш тарафини ҳисобга олган ҳолда, четларини тупроқ ёки қум билан мустахкамлаш йўли билан бажарилади. Силосни пленка билан ёпиш давомида унинг бир хилда тортилишига, четлари ва ён томонларини тўғирлаб мустаҳкамлашга эътибор қаратилади. Саноат томонидан ишлаб чиқарилаётган 200 мкм қалинликдаги плёнкага қуёш нури, температуранинг ўзгариши ва шамол таъсир этади. Шунинг учун у 5-10 см қалинликдаги тўпроқ, қум, опилка билан ёпилмаса, 2-3 ойдан кейин тўлиқ бузилади, озуқанинг ҳавосиз сақланишига олиб келади. Плёнкани сомон ва оҳак билан ёпиш зарур, чунки оҳаксиз ёпилган сомонда сичқонлар кўпаяди ва пленкани тешиб тўлиқ яроқсизлантиради. Силосга бўлган талаблар ГОСТ 23638-79 стандартда ўтнатилагн ва унда синфига қараб 32-25 “ қуруқ модда,фуруқ моддада 20-10 % каротин, рН 4.5 дан 3.8 бўлиши ва бошқа кўрсатгичлар ўртанилган. Чуқурлаштирилган хандақлардаги силос миқдори унинг кенглиги, баландлиги ва узунлигини ҳам силос босишдан аввал аниқланган кўрсаткичлар асосида ва босишдан кейинги хандақ баландлигидан чўкиши ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Силос чўкишига қараб унинг тайёр миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади; O= (Д1+Д2)/2*(Ш1+Ш2)/2*В Формулада: Д1- хандақнинг паст қисми узунлиги, Д2 – хандақнинг босилган силос сатҳидаги узунлиги, Ш1- хандақнинг юқори қисми узунлиги, Ш2 – хандақнинг босилган силос сатҳидаги узунлиги, В – босилган силос баландлиги, барча кўрсатгичлар метр бирлигида олинади. 1 метр метр кубда зсимлик турига қараб 420-650 кг тайёр силос тайёрланади. Ҳар хўжаликда силосга бўлган талаб асосида аниқланади. Ўз навбатида озуқага бўлган талаб мавжуд ва режалаштирилаётган чорва моли турлари, ёшлари бош сони, уларнинг кунлик меъёри ва зарур даврга озуқанинг керак бўладиган умумий миқдорларига қараб аниқланади. Силоснинг наъмунавий бериш нормалари (кг): соғин сигирларга 10-30, бузоқларга 3-6 ойликларга - 0.5-7.0, 7-9 ойликларга -10, 10-12 ойликларга -14, 13-18 – ойликларга -16, 19-24 ойликларга 18, сўқимдаги молларга, катталарига -30-40, ёш молларга 20 -30, қўй ва эчкиларга 3-4, кўзичоқ ва улоқларга 0.2-2.0 кг атрофида кунига берилади. «ТАСДИҚЛАЙМАН» Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори _____________ А.А.Нурматов « __ » __________ 2020 йил МАҚОЛАНИ ЧОП ҚИЛИШ МУМКИНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ЭКСПЕРТ ХУЛОСА Эксперт комиссияси (эксперт раҳбари): Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори қишлоқ хўжалик фанлари номзоди А.А.Нурматов бошчилигида Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти эксперт комиссияси аъзолари Б.Аллашов, К.Хидировлар. Кўриб чиқиш. Муаллифлар: Рузиев Р.И-қ.х.ф.н., Юлдошев Д. Қ. қ.х. ф.н., К.И.Хидиров., Б.Мухторов “СИЛОС ТАЙЁРЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ” номли мақоласи экспертизадан ўтказилди. Эксперт комиссиясининг изоҳи: Мазкур мақолада 95 низомнинг 3 бўлимида кўзда тутилган малълумотлар кўрсатилмаган. Мақолани чоп қилиш учун: Юқори ташкилотдан рухсат олиш шарт эмас. ХУЛОСА: Рузиев Р.И- қ.х.ф.н., Юлдошев Д. Қ. қ.х. ф.н., К.И.Хидиров., Б.Мухторов “СИЛОС ТАЙЁРЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ” номли мақоласи таҳририятда чоп этиш тавсия этилсин. Комиссия аъзолари: ________Б.Аллашов, қ.х.ф.н. ________К.Хидиров

Теглар

Реклама