ТУПРОҚ АЭРАЦИЯСИ – тупроқдаги ҳавонинг умумий миқдори ҳамда унинг атмосфера ҳавоси билан ал- машиниши. Тупроқдаги ҳаво заҳираси тупроқнинг механик таркиби, структураси, ундаги нам миқдори ҳамда тупроққа ишлов беришга боғлиқ. Агар тупроқдаги нам ҳаддан ташқари ортиб кетса, ҳаво миқдори кескин камаяди; бу илдиз фаолиятига салбий таъсир кўрсатади; ўсимлик ёмон ўсади, ҳатто қуриб қолиши ҳам мумкин.