тупроқда кечадиган биологик жараёнлар¬нинг йиғиндиси ва шунингдек, тупроқдаги барча тирик организмлар¬нинг моддаларни чиритиш ва синтез қилиш қобилияти жараёни. Орга¬ник моддаларни минерал моддаларга айлантириб берувчи микробиоло¬гик жараёнларнинг кечиш тезлиги тупроқдаги организмлар (бактерия¬лар, актиномицетлар, дрожжалар, турли қуртлар ва ҳ. к.)нинг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари билан аниқланиб, тупроқ унумдорлигининг зарур кўрсаткичларидан ҳисобланади. Тупроқнинг биогенлиги, асосан ундаги гумус моддаларининг миқдорига қараб белгиланади.