ГИБРИД ДУРАГАЙ – генетик жиҳатдан фарқ қиладиган ўсимлик ота-она шаклларини чатиштириш натижасида олинган гетерозигот (дурагай организмларнинг ирсий жиҳатдан бир хил бўлмаган) организм. Улар ҳам жинсий ва ҳам вегетатив дурагайлаш натижасида етиштирилади. Келиб чиқишига кўра, Д. лар спонтан (ўз-ўзидан келиб чиққан) ҳамда сунъий (аниқ мақсад билан чатиштирилган) бўлади.